29 Март 2024 йил
527
Ёлғонининг охири вой бўлди
Яккабоғ
тумани яшовчи фуқаро Х.Бегалиева жорий йилнинг 18-март санасида Яккабоғ
тумани ички ишлар бўлимига яни 102
хизматига мурожаат қилиб жияни Й.Бегалиева ўзини осиб ўлдирганлиги ҳақида ёлғон
хабар берди. Хабар асосида ҳодиса содир бўлган жойга тергов-тезкор гуруҳи етиб
борди ва ҳеч қандай ҳолат содир бўлмагани ҳамда ўзини осиб ўлдирганлиги
айтилган Й.Бегалиева ҳам соғ-саломат экани аниқланди.
Ёлғон
ахборот берганлиги сабабли фуқаро Х.Бегалиевага нисбатан МЖтКнинг 199-моддаси
билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва ЖИБ суди томонидан БХМ нинг 1
баравар миқдорда жаримага тортилди.