Электрон платформада ўқув машғулотлари
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги “Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ти қарори ҳамда Ички ишлар вазирлигининг тегишли кўрсатмалари талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, 2021 йилнинг 05-29 июль кунлари Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари юқори лавозимларга кадрлар заҳирасига рўйхатига киритилган ходимларининг касбий малакаси ошириш бўйича Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институининг институтнинг масофали таълим электрон платформаси ёрдамида ўқув машғулотларини ўтказилди.
Кадрлар заҳирасидаги 7 нафар ходимларини ўқув тайёргарликдан ўтказишда раҳбарлик компетенцияси, бошқарув, жамоа психологияси, бошқарув тизимининг моҳияти ва принциплари, уни амалга ошириш усуллари, ахборот-таҳлил фаолиятининг асосий тамойиллари ва ахборотни баҳолаш мезонлари мавзуларида ўтказилган электрон ўқув машғулотида барча мавзулар қамровга олинди. Ички ишлар органларида бошқарувни ташкил этиш жараёни, ахборот-таҳлилнинг асосий босқичлари, кўрсаткичларни таҳлил этиш, бошқарув қарорларини тайёрлаш ва қабул қилиш, фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, бошқарув қарорларининг ижросини ва назоратни ташкил этишга доир зарур бўлган касбий билим, кўникма ва малакаларини шакллантиришга қаратилган ўқув дастурига мувофиқ хизматдан ажралмаган ҳолда масофавий тарздаги, яъни offline тизимида ўқув машғулотлари ўтказилди.
Машғулот иштирокчиларнинг билим ва малакасини ошириш билан бирга соҳага оид қарор ва қонунлар ҳамад меъёрий ҳужжатларни ўрганиб амалиётда қўллашига мустаҳкам асос бўлди.