“Ёшлар жинояти ва ҳуқуқбузарлигидан ҳоли маҳалла” номинацияси Қашқадарё вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни
қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида” 2024 йил
21 февралдаги ПФ–37-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Ички ишлар вазирлигига
бириктирилган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий дунёқарашини
юксалтириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида, жорий йилнинг
май-июнь ойлари давомида “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!” шиори остида кенг
қамровли маънавий-маърифий, ватанпарварлик ва спорт тадбирлари ўтказилиши
белгиланган.
Ғолибларни тақдирлаш маросимида
Вилоят ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи ўринбосари майор М.Б.Теляев мамлакатимизда инсон
ҳуқуқларини таъминлаш, давлат ва жамоат бирлашмаларининг сиёсий фаоллигини
ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар хусусида сўз юритди.
Танлов натижаларига кўра,
Вилоятнинг Шаҳрисабз туманидаги “Қиёмшайх” маҳалла фуқаролар йиғини
"Еттилиги" биринчи ўринга, Ғузор туманидаги “Зарбдор” маҳалла
фуқаролар йиғини "еттилиги"
иккинчи ўринни ҳамда Муборак туманидаги “Қурувчилар” ва Нишон туманидаги
"Оби ҳаёт" маҳалла фуқаролар йиғини "еттилиги" учинчи
ўринларга муносиб деб топилди. Иштирокчиларга эсдалик совғалари ва махсус
дипломлар топширилди.