6 Май 2024 йил 510

Ёшлар спортга жалб этилди

Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари полковник Бахтиёр Ражапов ўзига бириктирилган Қарши шаҳар “Араловул” маҳалласида яшовчи ёшлар орасидан спортнинг футбол тури бўйича Республика миқёсида ўтказилаётган “ДХХ раиси кубоги”мусобақасида иштирок этиш учун шакллантирилган “АРАЛОВУЛ ЖАМОАСИ” ёшлари билан учрашув ўтказди.  

Ўзбекистон профессионал футбол лигасида вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган “Насаф” футбол клубига қарашли марказий ўйингоҳда клуб раҳбарияти билан ҳамкорликда тажрибали мураббийлар штаби томонидан машғулотлар олиб бориш, ёшларни мусобақага жисмоний ва тактик жиҳатдан тайёрлашга келишиб олинди. 

Ҳафтанинг ҳар сешанба ва жума кунлари клуб академияси спорт иншоотида машғулотлар ўтказилиши белгиланди. 

Бундан ташқари, жамоага руҳий жиҳатдан кўтаринки кайфият улашиш мақсадида “Насаф” футбол клуби музейига тадбир ўтказилиб, клубнинг шонли тарихи, эришган натижалари, клуб футболчиларининг қўлга киритган ютуқлари бирма-бир кўрсатилди. Бу ёшларда катта қизиқиш билан кутиб олинди.


Шу билан бирга, мусобақада иштирок этаётганжамоанинг барча 16 нафар аъзоларига жамоа номи тушурилган футбол кийимлари ва футбол тўплари тарқатилди. 

Айни кезларда “АРАЛОВУЛ ЖАМОАСИ” “Насаф” футбол клуби мураббийлар штаби қўл остида машғулотларни бошлади.     

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech