4 Март 2024 йил
460
Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш муҳим вазифа
Бугун Тарих факультетида ташкил этилган тадбирда ёшлар
ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини касб-ҳунар сирларини ўрганиш билан банд этиш, ўзлари қизиққан соҳадаги
билимларни мустаҳкам ўзлаштириш ва шу орқали турли кўнгилсизликларни олдини
олиш каби масалалар хусусида сўз борди.
Тадбирда университет
профилактика инспектори М.Жаббаров, психолог А.Ҳусанов, факультетнинг Ёшлар
билан ишлаш бўйича декан ўринбосари М.Каримов ва 1-2-босқич талабалари
қатнашди. Ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.