4 Апрел 2024 йил
442
“Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш муҳим вазифа” мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қўшма қарорига кўра, ҳар ҳафтанинг пайшанба куни барча олий таълим муассасаларида “Талабалар хавфсизлиги” куни доирасида бугун Халқаро инновацион университетида “Ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш муҳим вазифа” мавзусида давра суҳбатлари ташкил этилди.
Тадбирларда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини касб-ҳунар сирларини ўрганиш билан банд этиш, ўзлари қизиққан соҳадаги билимларни мустаҳкам ўзлаштириш ва шу орқали турли кўнгилсизликларни олдини олиш каби масалалар хусусида сўз борди. Ёшларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берилди.