“Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тарқалишига қарши курашиш ойлиги” ўтказилмоқда
Мамлакатимизда жорий йилнинг 1
февралидан 1 март кунига қадар “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва
психотроп моддалар тарқалишига қарши курашиш ойлиги” ўтказилмоқда.
Шу муносабат билан ички ишлар
органлари ходимлари ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бир қатор тезкор
профилактик тадбирларни ўтказмоқда.
Олиб борилаёган профилактик
тадбирларга қарамасдан жорий йилнинг 6
февраль куни Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси тезкор қидирув хизмати
жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан Шаҳрисабз тумани “Чоршанбе”
маҳалласида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ю. дан 5 дона гугурт қутига
жойланган 25 грамм оғирликдаги “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини 2.000.000 сўмга
сотган вақтда ушланди.
Фуқаро М.Ю.билан олиб борилган
дастлабки суриштирувларда гиёҳвандлик
моддасини Шаҳрисабз тумани “Шанбе” маҳалалсида яшовчи нафақахўр Х.К.дан 1500
000 сўм пул эвазига сотиб олганлигини билдирган. Фуқаро Х.К. нинг яшаш хонадони
кўздан кечирилганида 8 дона гугурт қутига ҳамда хар-хил рангдаги селофанларга
солинган жами: 1 кг 018 грамм оғирликдаги
“Марихуана” гиёҳвандлик воситасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, олинган ашёвий далиллар процессуал тартибда
ҳужжатлаштириб олинди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши
қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.