Ёшлар қўллаб-қувватлаш – бош вазифа
Шаҳрисабз туман ИИБда 2024 йил -
Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили муносабати билан бўлимда хизмат
қилаётган ёш ходимлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда бошқарма ММИ ва КБТХ
раҳбарияти, фахрийлар ва Маънавий-маърифий ишлар бўлими Ёшлар билан ишлаш
гуруҳи ҳамда туман ИИБнинг ёш ходимлари иштирок этишди.
Кўлами кенг йиғилишда сўз олган
Маънавий-маърифий ишлар бўлими Ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори, катта
лейтенант Музаффар Баширов ички ишлар органларида ташаббускор ва интиллувчан ёш ходимларни
қўллаб-қувватлаш, уларни инновацион ғояларга ундаш, жамият ва давлат
бошқарувида фаол иштирок этишлари, дунёқарашини кенгайтириш, китобга бўлган
қизиқишларини ошириш, касбий маҳоратини юксалтириш ҳамда хизмат ва хизматдан
ташқари вақтларда хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига қатъий риоя
этишлари, турли хил нохуш ҳолатлар
келтириб чиқармасликлари тўғрисида маъруза қилди.
Бундан ташқари, Ички ишлар
органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми Кодекси талаблари,
қонунчилик ва ИИВнинг меъёрий буйруқлари талабларига амал қилишлари лозимлиги
тўғрисида огоҳлантирди.
Йиғилишда илғор натижаларни қўлга
киритаётган ходимларнинг ютуқлари ва уларни рағбатлантириш борасида амалга
оширилган ишлар улар эътиборига етказилди.
Бу борадаги ишлар давом
этттирилмоқда.