1 Ноябр 2023 йил 1698

Ёшлар кибержиноятчиликка қарши

Кибержиноятлар–бугунги кундаги асосий таҳдидлардан бири. Кибермакондаги жиноятларнинг бошқа жиноятлардан фарқи бу жиноятни шахс масофадан содир қилади, инсон бу жиноятни ўз кўзи билан кўрмайди, бу жиноятда инсон  ҳаётига эмас балки маълумотларига ҳужум бўлади.  Қарши давлат университети Иқтисодиёт факультетида ташкил этилган тадбирда ҳозирги кунда учраётган кибертаҳдидлар, интернет тармоғидаги ҳуқуқбузарликлар ва улардан ҳимояланиш бўйича тегишли кўрсатмалар бериб ўтилди.

Шунингдек, шахсий маълумотларни ошкор қилмаслик, онлайн қимор ўйинларини ўйнаганлик учун белгиланган жавобгарлик масалалари, пластик картаси билан боғлиқ маълумотларни бегона шахсларга бермаслик ҳамда зарарли ҳаволаларга киритмаслик зарурлиги таъкидланди. Тадбирда Қашқадарё вилоят ИИБ ТҚХ Киберхавфсизлик бўлими бошлиғи, капитан Акром Убайдуллаев ҳамда Умиб тезкор вакили, подполковник Лазиз Жўраев, Хотин-қизлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Г.Равшанова, университет профилактика инспектори, капитан М.Жаббаров иштирок этиб, мавзу доирасида маъруза қилди. Ёшлар огоҳликка чақирилди. Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Text to speech