2 Феврал 2024 йил 446

Ёшлар - гиёҳвандликка қарши

Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиалида туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси ходимлари томонидан  “Ёшлар ўртасида гиёҳвандликнинг тарқалишига қарши курашиш ойлиги” тадбири доирасида давра суҳбати бўлиб ўтди. Институт ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этган тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда жорий йилнинг 1-февраль кунидан 1-март кунига қадар манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда гиёҳвандлик воситаларининг тарқатилиши, савдоси ва истеъмол қилинишининг олдини олишга ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва жамоатчилик вакиллари бирдек масъул эканлиги, наркотик моддаларни истеъмол қилишнинг зарари ва аянчли оқибатлари ҳақида ўқувчиларга батафсил маълумотлар берилди .

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддаларнинг ноқонуний айланиши билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик назарда тутилгани, наркотик моддаларни истеъмол қилишнинг зарари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Якунда иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар томонидан жавоблар берилди.

Text to speech