1 Феврал 2024 йил 543

Ёшлар – гиёҳвандликка қарши

Мамлакатимизда жорий йилнинг 1-февралидан 1 март кунига қадар ўтказилаётган “Ёшлар орасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг тарқалишининг олдини олиш” тезкор профилактик тадбири бошланди. Шу муносабат билан Деҳқонобод туман Тиббиёт бирлашмаси ва Тиббиёт техникумида “Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан тадбир доирасида тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи ходимлари томонидан тарғибот ишлари олиб борилди.

Тадбирда сўз олганлар гиёҳванд моддалар ва психотроп моддаларни ёшлар орасида тарқалишини олдини олиш, бу иллатнинг салбий оқибатлари хусусида ёшларга тушунча ва тавсиялар беришди.

Text to speech