26 Декабр 2023 йил 493

Ёшлар билан учрашувда муаммолар ечим топди

Ёшлар - келажагимиз. Уларни бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар ва спортга жалб этиш, кундалик ва маиший муаамоларини  ҳал этиш бугунги кун талаби. Шу мақсадда Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Бахтиёр Ражапов Қарши тумани “Чароғил” маҳалласида ёшлар билан сайёр қабул ўтказди. Очиқ мулоқот руҳида бўлиб ўтган учрашувда секторлар раҳбарлари ва ишчи гуруҳи ва 23 нафар фуқаролар иштирок этиб, уларнинг 12 та мурожаатлари тингланди. 

Қабулда иш билан таъминлаш, ўзини ўз банд этиш, тадбиркорлик учун кредит олиш, олийгоҳга контракт тўлови, даволаниш учун моддий ёрдам, электр энергияси таъминотидаги узилишлардан иборат марожаатлар тингланди.  

Жараёнда 4 та мурожаатлар жойид ҳал этилди. бир кишига ҳуқуқий тушунтириш берилди. Ўрганиш учун вақт ва маблағ талаб этадиган 7 та мурожаатлар назоратга олиниб, ижрога қаратилди. 

Шундан сўнг бошқарма бошлиғининг ўринбосари маҳаллада жойлашган туман М ва МТБга қарашли 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, болаларнинг таъминоти, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишди. Иссиқлик тизимининг ишчи ҳолатини ўрганиб, масъулларга тегишли топшириқ ва тавсиялар берди.


Text to speech