ЭҲТИЁТКОРЛИК ЗАРАР ҚИЛМАЙДИ
Сир эмас кейинги пайтларда коронавирус инфекцияси хуружи кўлами анча кенгайиб, дунё ҳамжамиятини жиддий ташвишга солмоқда. Унинг янги штаммлари пайдо бўлиб одамларнинг ҳаётига зомин бўлмоқда. Аҳоли саломатлигини сақлаш, турли кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш ва инфекция хавфини камайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасига Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 2021 йил 25 июнь кунидаги 74-сонли баёни қабул қилинди. Мазкур баён ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ички ишлар органлари ходимлари томнидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари, ППХваЖТСБ ППХБ ходимлари ҳамкорликда Қарши шаҳридаги бозорлар, меҳмонхоналар, сауналар, спасалон, кўнгилочар объектлар, ресторан, кафе, тунги клублар, билярд заллари ва компютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш ва ошхона, чойхоналарда мунтазам тарғибот ишларини амалга ошириб келмоқда. Тарғибт давомида маиший хизмат кўрсатиш шохбчалари раҳбарлари ҳамда иш бошқарувчиларга куннинг соат 8-00дан 22-00гача ишлашига рухсат берилганлиги, кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектларида ташриф буюрувчиларга, ушбу муассасаларининг умумий сиғимининг 50 фоизидан қатъий оширилмаган ҳолда, хизмат кўрсатиши ва бошқа чекловлар тўғрисида огоҳлантиришлар ва тушунтириш берилаяти.
Жорий йилнинг 05 июль куни профилактика инспекторлари, Миллий гвардия ҳамда ППХва ЖТСБ ППХ батальони ходимлари олиб борган тарғибот-ташвиқот ҳамда тушунтиришларга қарамасдан, карантин қоидаларига амал қилмаганлиги учун шаҳар худудида жами 257 нафар фуқароларга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми, 6 нафар фуқароларга МЖтКнинг 54-моддаси 2-қисми ҳамда 4 нафар фуқароларга эса МЖтКнинг 194-моддаси тартибида маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Жумладан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 1-2-3-4сонли ИИБ маъмурий ҳудудидага деҳқон ва буюм бозори, йирик супер маркетлар савдо дўконлари, мебел сотувчилар, телефон аппаратлари ва заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланувчи шахслар билан махсус антисептик воситаларидан фойдаланиш, тана ҳароратини ўлчаш, бозор ҳудудига кирувчи фуқаролар доимий ниқобда бўлишлиги тўғрисида профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ҳудудга бириктирилган ходимлар томонидан маҳаллада яшовчи фуқаролар билан карантин қоидаларига қатъий амал қилишлари ниқобсиз юрмаслиги юзасидан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамасдан айрим фуқаролар томонидан карантин қоидаларига амал қилмаслик ҳолатлари ҳам учраб турибди.
Мавжуд тўйхоналар, ресторанлар, оилавий базмлар ва бошқа кўнгилочар маросимлар ўтказишда карантин қоидаларига риоя этишлик, 100 кишидан ортиқ одам тупламаслик бўйича маъмуриятига тушинтирилиб, доимий равишда мутахассислар жалб қилинган ҳолда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Тадбирга келган ҳар бир фуқароларнинг тана ҳарорати мутахассислар томонидан ўлчаниб, қўллари дезинфекция қилиниб, карантин қоидаларига риоя этиш, оралиқ масофа сақланган ҳолда ўтиришлари йўлга қўйилмоқда.
Қарши шаҳар ИИО ФМБ профилактика инспекторлари томонидан жами 147 нафар фуқароларга нисбатан карантин қоидаларига амал қилмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 54-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Қурилиш моллари, уй-рузғор буюмлар, кийим-кечак ва спорт савдо объектлари тадбиркорларига тозаловчи махсус антисептик воситаларидан фойдаланиш, мижозларни савдо дўконига ниқобсиз киритмаслик ва харидорлар ўзаро 2 метрдан кам бўлмаган оралиқ масофани сақлашликлари ҳамда тадбиркорлар томонидан сунъий равишда нарх-наво оширилишига йўл қуймасликлари тушунтирилмоқда.
Ҳудудга бириктирилган ходимлар томонидан маҳаллада яшовчи фуқаролар билан карантин қоидаларига қатъий амал қилишлари ниқобсиз юрмаслиги юзасидан профилактик тушунтириш ишлар олиб борилишига қарамасдан айрим фуқаролар томонидан карантин қоидаларига амал қилмаслик ҳолатлари ҳам учраб турибди.