25 Май 2024 йил 1242

“E-material” тизими бўйича ўқув семинар бўлиб ўтди

Қашқадарё вилояти прокуратурасида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ташаббуси билан жиноят ҳақидаги ариза, хабар ва бошқа маълумотлар бўйича “E-material” ахборот тизимининг янги версиясини амалиётга жорий қилиш бўйича ўқув семинари бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё вилояти  ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари  ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда Бош прокуратура масъул ходими хизмат давомида жиноят ҳақида ариза, хабар ва бошқа маълумотлар бўйича “E-material” тизимининг афзалликлари ва қулайликлари, тезкорлик ва ортиқча вақт сарфлашнинг олдини олишга хизмат қилиши тўғрисида маълумотлар берди.

Савол-жавоблар асосида кечган семинар иштирокчиларнинг билим ва малакасини оширди.

Text to speech