9 Июл 2025 йил 71

Джураев Алишер Жонимқуловичнинг туман аҳолисига мурожаати

Ассалому алайкум азиз Шаҳрисабз туман аҳолиси ҳамда туманимиз меҳмонлари, муҳтарам Президентимизнинг маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишбўйича шунингдек, ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган бир қатор муҳим қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туманимиздаги креминоген вазият бўйича профилактик огоҳлантирувчи мурожаат йўлламоқдаман. Ушбу огоҳлантирувчи мурожаатни йўллашдан ососий мақсадимиз туманимиз аҳолиси ва меҳмонларимизни креминоген вазиятдан огоҳ қилган ҳолда сиз аъзизларни жиноятлардан жабрланиб қолиш эҳтимолингизни минимал даражага тушуришдан иборат.

Ушбу чора-тадбирларнинг самарадорлиги, албатта, сиз — ҳурматли фуқаролар билан яқин ҳамкорликка боғлиқ. Шу муносабат билан, сизларга мурожаат қилишни жоиз деб билдик. Сўнгги пайтларда туманимизда банк пластик карталаридаги маблағларни номаълум шахслар томонидан ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари кўпаймоқда. Кибержиноятлар кенг тарқалаётганини кўрсатади. Қуйидаги усуллар орқали амалга оширилаётган фирибгарлик ҳолатларидан огоҳ бўлишингиз жуда муҳим:

      Биринчидан, сизга бегоналар ёки яширин рақамлардан қўнғироқ қилиб, ўзини “банк ходими” ёки молиявий ташкилот вакили деб таништириб, сизга пул ажратилаётгани, фондлардан маблағ берилиши ёки нафақангизни расмийлаштириш ҳақида айтса — бу гапларга ишонманг! Бундай суҳбатлар пайтида ҳеч қачон шахсий маълумотларингизни — паспорт рақами, юз тасвири, пластик карта маълумотлари ёки Телеграмъдаги профилингизни юборманг. Бу — фирибгарлик!

       Иккинчидан, турли нотаниш аккаунтлар орқали сизга Телеграм ёки бошқа ижтимоий тармоқларда “Акам бўласиз”, “Расмдаги сизми”, “Автомашина ғолибига айландингиз”, “Шу видеода сиз бор экансиз”, "Омадли рақам соҳибига айландингиз" каби ваъдалар берилса — ҳушёр бўлинг! Улар шу йўл билан шахсий маълумотларингизни қўлга киритишга ҳаракат қилишади.

         Учинчидан, фирибгарлар махсус дастурлар ёрдамида ўз телефон рақамларини машҳур ташкилот ёки компаниялар рақамига ўхшатиб, “Қимматбаҳо совға” ҳақида ёлғон хабарлар юборишлари мумкин. Бу ҳолатда ҳам улар шахсий маълумотларингизни қўлга киритишга уринишади. Бундай ҳолатлар натижасида телефон рақамингизга боғланган банк картангизга рухсасиз кириб, ундаги пулларни ўғирлаб кетишлари ёки номингиздан микромолия ташкилотларидан кредит расмийлаштириш орқали сизга катта қарз юклатилиш эҳтимоли юзага келади. Шу боис, шахсий маълумотларингизни — пластик карта рақами, паспорт серияси ва рақами, фотосурат ва бошқа махфий маълумотларни ҳеч кимга берманг! Ҳар қандай “Бойиб кетиш” таклифларга ишонманг ва қатъиян рад этинг!

       Агар сизга шубҳали мурожаат бўлса, қуйидагиларни амалга оширинг:        

       Аввало, суҳбатни дарҳол тўхтатинг !!!

       Зудлик билан Шаҳрисабз туман ИИБ навбатчилик қисмининг +99875-522-78-12 телефон рақамига ёки Қашқадарё вилояти ИИБнинг 102 тизими операторига қўнғироқ қилиб, Ички ишлар органлари маъсул ҳодимларига ушбу ҳолат ҳақида хабар беринг. Ички ишлар органлари томонидан мурожаат қилган шахс ёки ташкилотнинг фирибгар ёки ишончли экани бўйича зарур текширув ишлари амалга оширилади.

        Сиз телефонингизни хотирасига “@кибер_ёрдамчи_бот” ушбу ботни ўрнатсангиз, Сизга келадиган хар қандай зарарли  киберхужумлардан сақлайди. 

Мурожатимни якунида сиз азизларни яъна бир бор огоҳликка чақираман. Ўз уйимиз, ўз маҳалламизни ўзимиз асрайлик, азиз юртдошлар.

Text to speech