23 Июл 2022 йил 715

“Дунёнинг янги геосиёсий муaммолaри”

   Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармасида бўлиб ўтган навбатдаги “Маънавият ва маърифат дарси” “Дунёнинг янги геосиёсий муaммолaри” мавзусида бўлди. Унда вилоят ички ишлар бошқармаси соҳавий хизматлар ходимлари ва Қарши давлат университети ўқитувчиси иштирок этди.

    Йиғилишда Қарши давлат университети Тарих факультети доценти Абдулла Ахматов сўзга чиқиб, инсоният ХХI асрга қадам қўйгач, ер юзида бир қанча ўзгаришлар юз бергани, «Катта давлатлар» томонидан янги тартиботларни вужудга келтириш учун тинимсиз фаолият олиб борилиши натижасида дунёда урушлар, низо ва зиддиятлар кўпаяётганини таъкидлади.

    Дунёдаги янги тартиботлар ҳақида сиёсатшунослар, файласуфлар ва бошқалар бугунги глобаллашув шароитида замонавий геосиёсий ва халқаро муносабатларни яхшилаш, демократик қадриятларни ривожлантиришни таклиф қилсалар, бошқалар инсониятга таҳдид солаётган миллий можаролар ва шу асосда келиб чиқадиган этник зиддиятлар, хавфлилиги жиҳатдан тобора авж олиб бораётган глобал иқтисодий ва ижтимоий муаммоларга биргаликда қарши туришнинг йўлларини изламоқдалар. Бироқ бу фикрларни инкор этмаган ҳолда, «катта давлатлар» деб аталувчи айрим сиёсий гуруҳлар ўзининг етакчилигини эътироф эттириш билан дунёни мувозанатда сақлаш мумкин деган тушунча билан геосиёсий ҳаракатларни амалга оширмоқда.

   Минг афсуски, геосиёсат айрим мамлакатларнинг мафкурасига айланаётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Умуман, геосиёсат авж олиб бораётган бугунги даврда давлатимиз юритаётган тинчлик сиёсати бизни хотиржам қилади. Лекин бу бепарволикка олиб келиши керак дегани эмас. Ўзини шу юрт учун масъул деб билган ҳар бир одам доим ҳушёр ва огоҳ бўлмоғи лозим.

     “Маънавият ва маърифат дарси” якунида ИИВ ШХББ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ЎМИБ тезкор вакили майор Жамшид Расулов ички ишлар органлари ходимларининг фаолиятда хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиши, зиммасидаги вазифаларни бажаришда коррупция ва бошқа салбий ҳолатларга йўл қўймаслик борасида маъруза қилди.

Text to speech