6 Апрел 2022 йил 720

Дўкондан ўғрилик содир етган шахс қўлга олинди

         Чироқчи тумани “Обод” МФЙда яшовчи К.О. 2022 йил 11 март куни туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 12:00 ларда, ўзи ишлайдиган Чироқчи тумани, “Янгиқурилиш” МФЙ ҳудудида жойлашган савдо дўкони очиқ ҳолатда турган вақтида номаълум шахс дўкон ичкарисига кириб, жавон тортмасидан К.О.га тегишли бўлган 7.690.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Чироқчи тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган суруштирув ишлари натижасида ушбу ўғирлик жиноятини Шаҳрисабз тумани, Шанби қишлоғида яшовчи Н.Н. содир қилганлиги аниқланган. Чироқчи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Н.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Text to speech