27 Декабр 2024 йил 1321

“Дор-ул кутуб” зиё маскани

Давлатимиз раҳбарининг «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича  комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Қарорига асосан мамлакатимизда замонавий китоб дўконлари қурилиб, бадиий, ҳуқуқий ва маънавий меросларимизни ўз ичига олган бебаҳо китоблар олами билан бойитилмоқда. Яқинда Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги «Дор ул-кутуб»  зиё маскани ҳам фойдаланишга топширилди. Тадбирда  вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов, бошқарма бошлиғи ўринбосарлари, соҳавий хизматлар раҳбарлари ва Фахрийлар кенгаши, ички ишлар вазирлиги Қашқадарё академик лицейи ўқитувчи ва ўқувчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Тадбирда сўз олганлар қай замон ва маконда бўлмасин, илм-фан, маданият тараққиёти, қўйингки, ҳар қандай соҳани китобларсиз тасаввур қилиш қийинлигини таъкидлашди. Бугунги телекоммуникация асрида, технологиялар жадал ривожланган, электрон ахборот алмашинуви чўқига чиққан бир пайтда ҳам ёзма адабиёт китоблар ўз нуфузини йўқотгани йўқ.    

«Дор ул-кутуб» - «Китоблар уйи»  кенг омма ва ёш китобхон ҳамда  ўқувчиларга мўлжалланган бўлиб, «Дор ул-кутуб» якка тартибдаги тадбиркорлик  субъекти томонидан икки мингга яқин бадиий, илмий ва ўқув адабиётлари билан таъминланди. Китоблар масканининг уч томони ойнаванд қилиниб, ёруғ ва шинамлиги билан ўқувчини ўзига чорлайди. Бундан ташқари, китобхон бу илм масканида ўтириб мутолаа қилиши учун стол-стуллар, кондиционер ўрнатилган. Интернет тармоғига уланган 3 та компюьтер орқали китоблар ва кераклар адабий асарларни электрон шаклда юклаб олиб кетиш имконияти ҳам бор.

Муҳтарам Президентимизнинг «Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича бешта муҳим ташаббус»нинг тўртинчиси бугунги кунда ёшларнинг ўзини англаши ва ўзлигини танишига кўмаклашиш мақсадида уларда китоб ва китобхонликка меҳр уйғотиш ҳаммасидан тарбиянинг барча жиҳатларидан муҳим.

Умуман олганда олганда ҳозирги ёшларнинг улғайиши, эл-юрт тақдирига муносабати, муваффақият томон қадам ташлаши олдингига қараганда бошқача.

 Фикри эркин, шуури теран, илм ва савияси юксак йигит-қизлар қанча кўпайса, Ватан истиқболи шунча ёрқинлашади.

Text to speech