12 Август 2024 йил 708

ДОЛЗАРБ МАВЗУДА ТАДБИР

Тўртинчи минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш маркази ва 35-сон манзил колонияси шахсий таркиб ходимлари ўртасида “Долзарб икки ойлик” доирасида “Терроризм ва экстремизмга биргаликда курашамиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. 

Тадбирда вилоят ИИБ ТҚХ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси масъул ходими, майор Дилшод Ҳақбердиев сўзга чиқиб, мамлкатимизда экстремизм, терроризм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган, шунингдек, ижтимоий тармоқлардан фойдалинишда ушбу тақиқланган материаллар жойлаштирилган сайтларга кирмаслик тавсияларини берди. 

Номлари келтирилган сайтларга билиб ва билмаган ҳолда кириб, материаллардан фойдаланган, сақлаган ва тарқатган шахсларга нисбатан қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чораларини иштирокчиларга тушунтиришди. 

Савол-жавоблар асосида ўтган тадбир иштирокчиларнинг бу борадаги билимини бойитди.

Text to speech