Долзарб масалаларга бағишланган йиғилиш
Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари - ММИ
ва КБТХ бошлиғи подполковник Завқиддин Хўжанов Косон ва Касби туман ИИБлари
шахсий таркиби билан хизмат интизомини мустаҳкамлаш, фаолиятда қонунийликка
риоя этиш, ходимлар томонидан порахўрлик, тамагирлик жиноятлари содир этилишини
олдини олиш бўйича йиғилиш ўтказди.
Тадбирда ички ишлар органларида коррупцияга
қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш ҳамда бу борадаги борадаги
омилларни кескин камайтириш, қонунбузарликларни ўз вақтида аниқлаш ва чек
қўйиш, унинг оқибатларини, ушбу иллатга имкон берувчи сабаблар ва
шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва йўриқномалар берилди.
Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш
йўналишида аниқ чора-тадбирлар белгилаб, раҳбар ходимларнинг масъулияти ва
жавобгарлигини янада ошириш бўйича
вазифалар белгилаб олинди.
Бу борада
ишлар давом эттирилмоқда.