8 Ноябр 2024 йил 825

“Долзарб 50 кун” профилактик тадбирига старт берилди

Йўриқномада Қарши шаҳрини жиноятлардан холи ҳудудга айлантириш, криминоген вазиятни жиловлаш, жамоат тартиби ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, содир этилганларини фош этиш, мақсадида тунги хизматга жалб этилган ходимларга эътибор қаратиш лозим бўлган ҳолатлар юзасидан тушунтириш ва тавсиялар берилди.

Вилоят ҳокими Муротжон Азимов ва секторлар раҳбарлари Қарши шаҳридаги 64 та маҳаллаларда криминоген вазиятни жиловлашга хизмат қилаётган замонавий, юзни идентификация қилувчи видеокузатув камераларидан самарали фойдаланиш, содир этилаётган ҳар бир ҳуқуқбузарлик  ва жиноятларни чуқур таҳлил қилган ҳолда, илмий ёндашув асосида натижадорликка эришиш борасида ўзининг тегишли тавсия ва топшириқларини бериб, тунги хизматга старт берди.

Рейд тадбирлари вилоят бўйлаб давом эттирилмоқда.

Text to speech