19 Декабр 2024 йил
685
“Долзарб 50 кун” махсус профилактик тадбири доирасида Яккабоғ тумани ИИБ ЖХХ Пробация хизмати ходимлари ЖИБ туман суди билан сайёр суд ва Бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказишди
Жумладан, яқинда ЖИБ Яккабоғ туман судининг сайёр суд мажлисида назорат остидаги шахсларнинг 17 нафари муддатидан олдин шартли равишда озод этилди. Сайёр суддда ЖИБ Яккабоғ туман суди раисаси Адолат Хамраева жазодан озод этилган шахслар ижтимоий фойдали менат билан шуғулланиши лозимлигини таъкидлади. Мабодо қайта жиноятлар содир этган тақдирда хатти-ҳаракатининг оқибатлари ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берди.
Якунда туман камбағалликни
қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ходимлари билан ҳамкорликда Бўш
иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Унда 4 нафар назоратдаги шахсларга ишга
йўлланмалар берилди.
Бу борадаги ишлар давом
эттирилмоқда.