"Долзарб 50 кун" махсус профилактик тадбирлари доирасида Шаҳрисабз туман прокуратураси билан ҳамкорликда туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи назоратидаги 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган Оталиққа олинган Ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда иштирок этган Пробация назоратидаги 25 нафар ёшлар ўзларини қийнаб келаётган турли ҳуқуқий ва ижтимоий масалалар юзасидан масъулларга мурожаат қилишди. Йўлланган мурожаатларнинг асосий мазмунини иш ва ўқишга жойлашиш шунингдек, мустақил тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун имтиёзли кредитлар олишда ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Тадбир якунида Пробация назоратидаги оталиққа олинган ёшлар учун туман Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан "ИШГА МАРҲАМАТ" бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилиб, 6 нафар ишсиз назоратдаги шахсга Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган "КОИCА" ўқув марказида касбга тайёрловда ўқишлари учун йўлланмалар берилиб, 4 нафар оталиққа олинган Пробация назоратидаги ёшлар Шаҳрисабз давлат ўрмон хўжалиги бўлими ва Шаҳрисабз туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига ишга жойлаштирилди.