"Долзарб 50 кун" махсус профилактик тадбири доирасида Қарши шаҳар ҳокимлигида жорий йилда вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар ва ҳуқуқбузарликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Унда Қарши шаҳар секторлар раҳбарлари, миллий гвардия ва умумий ўрта таълим мактабларининг директорлари иштирок этишди.
Йиғилишда сўз олганлар кун тартибидаги масала - жорий йилда шаҳарда вояга етмаган мактаб ўқувчилари томонидан содир этилган жиноят ва ҳуқуқбузарликлар, уларнинг сабаблари ва оқибатларини атрофлича муҳокама қилишди.
Вояга етмаганлар тарбияси билан шуғулланиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлиги, бу борада ўқитувчи ва ота-оналарнинг масъулиятини ошириш, болаларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, улар ўртасида ҳуқуқий ва профилактик тадбирларни сифатли ва самарали ўтказиш лозимлиги таъкидланди.
Якунда муаммоларни бартараф этиш бўйича масъулларнинг фикрлари эшитилди ва вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди