1 Декабр 2023 йил 1489

“Долзарб 40 кунлик” тадбири доирасида


Қашқадарё вилоят прокуратураси ва вилоят ИИБнинг ҳудудларда криминоген вазиятни яхшилаш борасида ўтказиб келинаётган навбатдаги тадбири Косон тумани ёшлари иштирокида бўлиб ўтди. Учрашувда Косон туманида жиноятчиликка қарши курашишда эришилган ютуқлар ва қайд этилган ижобий натижалар эътироф этилиши баробарида, жиноятчиликни жиловлаш борасидаги камчиликлар таҳлил қилиниб, келгусида уларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Ёшлар билан атрофлича суҳбат қурилиб, уларни бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишда амалий ёрдам  бериш борасида тегишли чоралар кўрилди.

Text to speech