6 Декабр 2023 йил 1267

“Долзарб 40 кунлик” махсус профилактик тадбирлари доирасида юртимизда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, жамоат тартибини сақлаш, криминоген вазиятни жиловлаш, жиноятларни олдини олиш мақсадида вилоят ҳудудида ички ишлар органлари тезкор хизмат ходимлари томонидан режа асосида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.


Жумладан, вилоят ҳудудида криминоген вазиятни жиловлаш, жиноятларни олдини олиш мақсадида 150 та хонадонлар кўздан кечирилиб, ушбу жараёнларда 34 та жиноятлар “иссиқ излар”да фош этилди. 18 нафар жазодан бўйин товлаб юрган қидирувдаги шахслар ушланди.

Тадбир давомида 16 та гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар фош этилиб, 700 граммга яқин заҳри қотил оғуфурушлардан олинди. Фуқароларда ноқонуний сақланаётган 9 та ҳар хил турдаги қуроллар аниқланиб ҳужжатлаштириб олинди.

Илгари судланган, жиноят содир этишга мойил 70 нафар шахслар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, улар қонунбузарликка қўл урмаслиги бўйича расман огоҳлантирилди.

Бундан ташқари, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жиноят этишга мойил  шахслар билан  профилактик суҳбатлар ўтказилиб, 9 нафаридан қўлбола усулда ясалган бита, 14 нафаридан кастет ва бошқа совуқ қуроллар олиниб, уларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилди. 

Муқаддам содир этилиб, очилмасдан қолаётган 17 та жиноятлар ҳам тезкор ходимлар томонидан олиб борилган чора-тадбирлар давомида фош этилди.

Шунингдек, ахборот технологиялари соҳасида ҳам содир этилган 12 та жиноятлар фош этилиб, жиноятга жазо муқаррарлиги таъминланди. 

 Бу борадаги ишлар вилоят миқёсида давом эттирилмоқда.

Text to speech