17 Феврал 2023 йил 258

Дўкондан ўғирланган телефон топилди

Қарши тумани “Қуйи Бешкент” МФЙда яшовчи А.М. “Бодомзор” МФЙда жойлашган савдо дўконида “Redmi 9S” русумли телефонини номаълум шахс яширин равишда ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида мазкур ўғирлик жиноятини, Қарши шаҳрида яшовчи Д.М. содир этганлиги аниқланиб, “Redmi 9S” русумли телефон тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Қарши тумани ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.

Text to speech