12 Август 2023 йил 1999

Дўконда йўқолган телефон топилди

Қарши туман “Пахтакор” МФЙда яшовчи, уй бекаси, Т.М. тушдан сўнг кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари олиш учун Бешкент шаҳрида жойлашган савдо дўконига борди. Дўкондан маҳсулот олиш жараёнида “SAMSUNG J-1” русумли телефонини стол устига қўйиб, сотувчига юзланди. Зарурий маҳсулотларни олиб, пулини тўлагач, телефонини қўйган жойидан тополмади. Ва бу ҳақда туман ИИБга ариза берди.

Қарши туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирувлар давомида ушбу жиноятни жабрланувчининг маҳалладоши И.А. содир қилганлиги аниқланиб, “SAMSUNG J-1” русумли телефон ҳужжатлаштириб олинган.

Ҳолат юзасидан Қарши тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech