Дўкон ўғриси топилди
Жорий йил 3 июл куни эрталаб, дўконидан хабар олгани чиққан Касби тумани “Юксалиш” МФЙда яшовчи О.Ж. деразани очиқлигини кўриб, юраги ҳаприқди. Шубҳаси бежизга эмас экан.
Ўғрилар савдо дўконидан 1.000.000 сўм пул, 1 дона 2.500.000 сўмлик “TOSHIBA” русумли ноутбук, 1 дона 1.200.000 сўмлик “REDMI 9A” русумли қўл телефони, 7 дона жами 1.700.000 сўмлик ҳар-хил русумдаги қўл телефонларини ва 1.100.000 сўмлик сўмкасини ўғирлаб кетганлигини билди.
Бу ҳақда ички ишлар органларинин 102 хизматига мурожаат этди.
Мазкур ҳолат юзасидан Касби тумани ИИБ ходимлари томонидан
олиб борилган тезкор суриштирув давомида, мазкур жиноятни туманни “Юксалиш” МФЙда яшовчи Н.Ж. содир этилганлиги аниқланиб, жиноятга алоқадор далилий ашёлар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
Айни кезларда Касби тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.