21 Июл 2023 йил 584

“Дийдор”га ўғри тушди

Чироқчи туман ИИБга 2023 йил 17 июль куни тушган ҳабарга кўра, Чироқчи тумани Чоштепа МФЙ, 1-қатор, 7-уйда яшовчи, мавсумий ишчи, 2002 й.т Қиличев Ғолибжон Қаҳрамон ўғли ариза билан мурожаат қилиб, аризасида, шу куни соат 06:10ларда, мижозларни кузатган Чироқчи тумани марказида жойлашган “Дийдор” номли чойхона иш юритувчиси Қ.Ғ. кун бўйи тик оёқда ишлаб, чарчагани боис бурчакдаги хонага кириб ухлаб қолди. Тонг саҳар уйқудан туриб, ёнига қўйган телефони, пули ва қарз дафтарини тополмади ва дарҳол бу ҳақда Чироқчи туман ИИБга хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХБ 2-туманлараро ППХ гуруҳи ходимлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари натижасида ушбу ўғирликни Шаҳрисабз шаҳар, “Қушхона” МФЙда яшовчи Х.А. содир этганлиги аниқланиб, ундан “IPhone-11” русумли телефон аппарати тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Айни кезларда ҳолат юзасидан Чироқчи тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Text to speech