Диққат, эълон!
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси “профилактика инспектори” лавозимларига олий таълим муассасаларини тамомлаган олий маълумотли фуқароларни хизматга қабул қилиш бошланганлигини эълон қилади.
Номзодларни рўйхатга олиш 2023 йил 26, 27 ва 29 июнь кунлари соат 09:00 дан 18:00 га қадар ИИВ Қашқадарё Академик лицейида бўлади.
Танловларга Қашқадарё вилоятида доимий рўйхат (прописка)да турувчи, муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган, бўйи 170 см.дан паст бўлмаган (эркак) фуқаролар мурожаат қилишлари мумкин.
Ички ишлар органларига кириш истагида бўлган номзодлар қуйидаги ҳужжатлар билан келишлари талаб этилади:
- фуқаролик паспорти ёки ID-карта (асл нусхаси);
- олий маълумоти тўғрисидаги диплом (асл нусхаси ва иловаси);
- ҳарбий гувоҳнома (асл нусхаси);
- ёши 30 дан катта бўлмаган (30 ёшдагилар ҳам) бўлиши;
- доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан белгиланган намунадаги соғлигининг ҳолати ҳақида маълумотнома билан келишлари сўралади.
Қабул ва танлов шартлари бўйича тўлиқ маълумотларни вилоят ИИБнинг
“Qashqadaryo viloyati IIB” (https://t.me/kashuvd) телеграм каналидан олишингиз мумкин.
Манзил: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Буюк Турон кўчаси 56-уй.
Маълумот учун телефон: (75) 227-22-89, (75) 224-41-95.