5 Май 2023 йил 2753

Диққат, эълон! 

Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бўш профилактика инспектори лавозимларига олий таълим муассасаларининг педагогика ва психология, журналистика, бошқарув ва ҳуқуқ, ижтимоий-гуманитар ҳамда ахборот технологиялари таълим йўналишини тамомлаган фуқароларни танлов асосида ишга қабул қилади.

 

Номзодларни 2023 йил 10-май кунидан 20-май кунига қадар соат 09:00 дан 18:00 га қадар ИИВ Қашқадарё Академик лицейида рўйхатга олинади.

Танловларга Қашқадарё вилоятида доимий рўйхат (прописка)да турувчи,  муддатли ҳарбий хизматни ёки сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни ўтаган, бўйи 170 см.дан паст бўлмаган (эркак) фуқаролар мурожаат қилишлари мумкин.

Ички ишлар органларига кириш истагида бўлган номзодлар қуйидаги ҳужжатлар билан қабулга келишлари сўралади.

 

- фуқаролик паспорти ёки ID-карта (асл нусхаси);

- олий маълумоти тўғрисидаги диплом (асл нусхаси ва иловаси);

- ҳарбий гувоҳнома (асл нусхаси);

- ёши 30 дан катта бўлмаган (30 ёшдагилар ҳам) бўлиши;

- меҳнат фаолиятига эга бўлиши (ишлаётганлиги тўғрисидаги маълумотнома билан);

доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан белгиланган намунадаги соғлигининг ҳолати ҳақида маълумотнома билан келишлари сўралади.

 

Қабул ва танлов шартлари бўйича тўлиқ маълумотларни вилоят ИИБнинг
“Qashqadaryo viloyati IIB” (https://t.me/kashuvd) телеграм каналидан олишингиз мумкин. 

 

Манзил: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, Буюк Турон кўчаси 56-уй.

Маълумот учун телефон: (75) 227-22-89, (75) 224-41-95.

 

Text to speech