2 Апрел 2024 йил 295

“Дилларда Ватан мадҳи” қўшиқ ва шеърият танлови

Қашқадарё вилояти ички ишлар органлари оталиғига бириктирилган 14дан 30 ёшгача бўлган ёшлар орасида иқтидорлиларини аниқлаш ва танлаб олиш мақсадида Вилоят Ёшлар марказида “Дилларда Ватан мадҳи” шиори остида қўшиқ ва шеърият танлови бўлиб ўтди.

Кўлами кенг танловда воҳанинг барча шаҳар-туманларидаги танловнинг дастлабки босқичида ғолибликни қўлга киритган жами 32 нафар ёшлар иштирок этишди.

Қашқадарё вилоятидаги ижодкорлар томонидан баҳолаб борилган танлов қизғин ва муросасиз баҳсларга бой кечди.

Кўрик-танловнинг шеърият йўналишида 1-ўринни Қарши шаҳар вакиласи Мафтуна Темирова ўзининг Ватан тўғрисидаги ёзган шеъри билан ғолибликни қўлга киритди.

Навбатдаги совринли ўринлар Чироқчи туман вакиласи Онажон Қўлдошева ва Шаҳрисабз шаҳар вакиласи Шахина Усмоновага насиб этди.

Танловнинг қўшиқчилик йўналишида Шаҳрисабз туман вакиласи Жасмина Шералиева 1-ўринни, Шаҳрисабз шаҳар вакили Элдор Турсунов, 3-ўринни Қарши тумани вакили Оғабек Лутфуллоев банд этишди.

Кўрик –танлов ғолиблари Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғининг дипломи ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланади.

Text to speech