10 Феврал 2025 йил
581
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН !
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига (бакалавриати кундузги таълим шаклига) ўқишга қабул қилиш учун номзодлар танлови эълон қилинади.
Эслатма: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига “Йўл-патрул хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти” йўналишига бўйи 175 см паст бўлмаган, “Патрул-пост хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти”, йўналишига бўйи 170 см паст бўлмаган, “Паспорт тизимини ҳуқуқий таъминлаш” йўналишларига бўйи 165 см паст бўлмаган, маълумоти умумий ўрта, ўрта-махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта-махсус профессионал номзодлар, ёши 17 дан кичик, 25 дан катта бўлмаган, Қашқадарё вилояти ҳудудида доимий рўйхатда турган номзодлар иштирок этишлари мумкин.
Номзодлар ўзлари билан қуйидаги ҳужжатларни олиб келишлари сўралади:
биометрик паспорт ёки идентификация ИД-картаси; (шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси)
туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси;
маълумоти тўғрисидаги (умумий ўрта, ўрта махсус, бошланғич профессионал, ўрта профессионал, ўрта махсус профессионал) ҳужжатлар (асли ва нусхаси) ҳамда рейтинг дафтарчаси (баҳолар табели) нусхаси;
университетга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга кириш истаги бўлган номзодлар 2025 йилнинг 1 феврал кунидан 20 март кунига қадар соат 09.00 дан 17.00 гача қуйидаги ҳужжатларни аслини тақдим этган ҳолда мурожаат этишлари мумкин:
Манзил: Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар, Буюк турон кўчаси 56-уй ИИВ Қашқадарё академик лицейи
Маълумот учун телефон: (75) 224-40-88, 224-42-03
Ушбу телеграм канал орқали керакли ҳужжатларни олишингиз мумкин: https://t.me/qviib_jxx_25