Диққат эълон
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги
Қашқадарё академик лицейи 2024-2025 ўқув йили учун ўқувчиларни ўқишга таклиф
этади. Академик лицейига ўқиш истагини билдирган Қашқадарё вилояти ҳудудида
яшовчи умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилардан аризалар 2024 йил 1 – февралдан 15 – апрелгача қабул қилинади. Дастлабки
танлов, махсус-профессионал танлов ва тест синовларидан муваффақиятли ўтган
номзодлар лицейда таълим олиш имконига эга бўлишади. Лицейда ўқишни хохловчилар
лицейга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим.
Ҳудудий ички ишлар органлари раҳбари номига ариза,
сўровнома, ўқиш жойи ва маҳалла фуқаролар йиғинидан тавсифнома, таржимаи ҳол,
туғилганлик ҳақида гувоҳнома ёки паспорт нусхаси, фанларни ўзлаштириши
тўғрисида ўқиш жойидан маълумотнома, 3х4 ўлчамдаги 6 дона фотосурат ҳамда 9х12
ўлчамдаги 2 дона фотосурат.
Дастлабки танловда номзодларнинг тегишли хужжатлар ва
уни тавсифловчи маълумотлари индивидуал-психологик ҳусусиятлари ўрганилади,
харбий-тиббий кўригидан ва якка тартибдаги дастлабки суҳбат ўтказилади.
Дастлабки танловдан ўтган номзодлар
махсус-профессионал танловда иштирок этишади.
Хусусан, ёзма иш (диктант), умумжисмоний
тайёргарлиги, якка тартибдаги якуний суҳбат.
Кейинги босқичда Давлат тест маркази томонидан тест
синовлари олинади. ИИВ академик лицейларига дастлабки ва махсус-профессионал
танлов натижаларига жавоб берадиган халқаро фан олимпиадаларининг республика
босқичи, шунингдек Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги, Маданият ва туризм
вазирлиги, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Халқ таълим вазирлиги, Маданият
вазирлиги ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси) томонидан ўтказиладиган
танловлар ва мусобақалар ғолиблари, ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок
бўлган харбий хизматчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг
фарзандлари, Ички ишлар вазирлиги ихтисослашган мактаб-интернатининг дастлабки
танлов натижаларига жавоб берадиган битирувчилари махсус-профессионал танлов ва
тест синовларсиз имтиёз асосида қабул қилинади.
Академик лицейда ўқиш муддати 2 йил бўлиб
ўқувчиларнинг таълим олишлари учун барча қулайликлар яратилган. Хусусан шинам
ва ёруғ замонавий ўқув жиҳозлари билан таъминланган ўқув хоналари интернет
тармоғига эга бўлган ахборот ресурс маркази 200 ўринли ўқувчилар турар жойи
ҳамда 300 ўринли ошхона ўқувчилар ихтиёрида.
Дарс машғулотлари Ички ишлар академияси ўқув режалари
ва дастурлари асосида олиб борилади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2023 йил 20 январдаги
10-сонли қарор талабларига асосан академик лицей таркибада тайёрлов маркази
фаолият олиб бормоқда. Тайёрлов марказида тарих, ҳуқуқ, инглиз тили, она тили
ва адабиёт фанларидан, спортнинг қўл жанги ва жанговор самбо турлари бўйича
тўгараклар мавжуд.
Битирувчиларга академик лицейни тамомлаганлик
тўғрисида диплом ҳамда иштимоий гуманитар таълим йўналишида бўйича махсус
чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган алоҳида мутахассисликлар бўйича
давлат намунасидаги сертификат берилади.
Манзил: Қарши шаҳри Буюк Турон кўчаси 56-уй, Мўлжал.
Аэропорт йўналиши