8 Феврал 2024 йил 208

Диққат! бедарак йўқолган шахс қидирилмоқда

Косон тумани “Месит” маҳалласи, Сумбула кўчаси, 39-уйда яшовчи, 1956 йилда туғилган фуқаро Эшонқулов Туйғун Эшонович қидирилмоқда.  

У жорий йилнинг 6 февраль куни соат 09.00ларда уйидан яшил рангли “Урал” русумли велосипедда чиқиб кетиб қайтиб келмаган.

Асосий белгилари: бўйи 165-170 см атрофида, сочи оқарган, қошлари қора, кўзлари жигар ранг, юзи дўмалоқ шаклда, бурни ўртача катталикда, тишлари табиий, лаблари ўртача катталикда.

Эшонқулов Туйғун Эшонович ҳақида бирор маълумотга эга фуқаролардан 102, 75-221-09-02, 97-317-01-00, 88-387-00-02 телефон рақамларига хабар беришлари сўралади.

Хабар берган фуқаронинг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Text to speech