Деҳқонобод туманида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди
Деҳқонобод туман ҳокимлигида ўтган ва жорий йилнинг бир ойи давомида жиноятчиликни жиловлаш ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ўртасида хизмат интизоми ва қонунчилик бузилишини олдини олишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувоҳид Саломович Исмоилов, сектор раҳбарлари, ИИБ ходимлари, ташкилотлар ва маҳаллалар йеттилиги иштирок етган йиғилишни туман ҳокими Акром Сулаймонов очди.
Вилоят ИИБ бошлиғи полковник Абдувоҳид Саломович Исмоилов тадбирда сўзга чиқиб, туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, содир етилганларини фош етиш, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя етилишини атрофлича таҳлил етди.
Муҳокама етилган масалалар юзасидан бошқарма бошлиғи масъулларга аниқ топшириқ ва йўриқномалар берди.
Кўлами кенг йиғилишда подполковник Мусурмон Бўриев Деҳқонобод туман ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.