27 Январ 2025 йил
708
Деҳқонобод тумани ИИБ бошлиғи подполковник М. Бўриев бўлим ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида турган шахслар билан профилактик суҳбат ўтказди
Унда назорат остида турган шахсларнинг олдини олиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноий ҳолатларга йўл қўймаслик, салбий хатти-ҳаракатлар содир этилишини олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар муҳокама этилди. Назоратда турган шахслар хулқ-атворини ўзгартириши, юртимизда амалга оширилаётган ўзгаришларга мослашиши, фойдали иш билан шуғулланиш, қайта жиноят содир этмаслик бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга ошириб келинаётгани билдирилди. Шунингдек, Президентимизнинг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сонли қарори мазмун-моҳияти тушунтирилиб, назоратдаги шахсларга яратилаётган имкониятлар ҳамқида маълумотлар берилди.