15 Июл 2024 йил 570

Деҳқонобод туман ИИБда жорий йилнинг олти ойида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Унда Қашқадарё вилоят ИИБ ва туман ИИБ раҳбарияти, тезкор ва бошқа соҳавий хизмат вакиллари иштирок этишди.

Ҳисобот йиғилишида бошқарма бошлиғи ўринбосари, подполковник Исроил Химматов иштирок этиб, жорий йилнинг ўтган даврида туманда жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш, содир этилган жиноятларни “иссиқ излар”да фош этиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан амалга оширилган ишларни танқидий-таҳлил этди.

Ҳуқуқбузарликлар, жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш ва рўй берганларини фош этиш, қонунбузарликларга барҳам бериш, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда туман ИИБ тезкор ва соҳавий хизматлар ходимларининг бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда кенг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини янада кучайтириш лозимлиги иштирокчиларга тушунтирилди. 

Йиғилиш сўнгида бир гуруҳ наъмунали фаолият олиб борган, кўрсатгичлари яхши бўлган ходимларнинг ота-оналарига ташаккурномалар ва ўзларига қимматбаҳо совғалар топширилди ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар йиғилиш иштирокчилари билан ўзаро белгилаб олинди.

Text to speech