23 Июл 2021 йил 495

Деҳқонободда карантинга зид равишда фаолият юритаётган ошхоналар фаолиятига қарши рейд тадбирлари бошланди

 

Туман ИИБ ташаббуси билан амалга оширилаётган тадбирда кечки пайт соат 20:00 дан кейин фаолият кўрсатаётган ошхона, кафе, чойхона ва ресторанлар масъуллари огоҳлантирилиб, уларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-модда 2-қисми (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш) билан жарима қўлланилмоқда.

Республика махсус комиссияси қарорига биноан жорий йил 20 июлдан бошлаб, мамлакатдаги умумий овқатланиш объектлари – ресторан, кафе, ошхона ва чойхоналарни соат 8:00 дан 20:00 гача фақатгина очиқ ҳавода ишлашига (меҳмонхоналарда ташкил этилган ресторан ва кафелар бундан мустасно) рухсат берилган эди.

“Тадбирда масъуллар огоҳлантирилмаганмиз дейишмоқда. Аслида махсус комиссия қарори телевидение ва радиода, интернет сайтларида, ижтимоий тармоқларда ҳам бот-бот эълон қилинмоқда. Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди”, — дейди туман ИИБ бошлиғи ўринбосари Дилшод Мирзаев.

Text to speech