15 Июл 2022 йил 318

Деҳқонобод туман ИИБда ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди

    Деҳқонобод туман ИИБда жорий йилнинг биринчи ярмида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, жамоат тартибини ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш борасида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

  Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Олимжон Абдуллаев туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан фаолиятда давомида эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликларни танқидий муҳокама қилиб, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жамоат тартибини сақлашда кенг жамоатчилик, айниқса, маҳалла бешлиги, қишлоқ оқсоқоллари, фаоллар билан ҳамкорликни янада кучайтириш лозимлигини таъкидлади.

  Ҳисобот йиғилишида фаолияти давомида ижобий натижаларни қўлга киритган бир гуруҳ ходимларга навбатдаги махсус унвонлар ва ташаккурномалар топширилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Text to speech