17 Феврал 2022 йил 479

ДАВРНИНГ ДОЛЗАРБ МУАММОСИ


Башариятнинг долзарб муаммоларидан бири - ёшлар орасида гиёҳвандлик иллатининг тарқалишини олдини олишдир. Ўзини шу юртнинг келажагига дахлдор деб билган ва келгусида равнақ топишига ўз ҳиссасини қўшмоқчи бўлган ҳар бир ҳамюртимиз бу каби иллатларга қарши қатъий курашмоғи лозим.
Албатта, иллатга қарши курашишда жамиятга соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, билимли ва ўз мустақил фикрига эга, маънавиятли ёшларни тарбиялаш лозим. Халқимизнинг бир болага етти маҳалла ота-она, деган нақлидан келиб чиқиб, ҳар бир ёшни ўз фарзандидек назорат қилиб, “ўзганинг боласи” деган тушунчадан холи бўлиш ана шулар жумласидан. Бу жараёнда барча соҳа вакилларининг ўз ўрни ва вазифаси бор. Аммо энг муҳими, юртга, садоқат билан хизмат қилиш, касбига меҳр қўйиб, ҳар бир ишга виждонан ёндошиш ҳам мазкур жараённинг ажралмас бир қисмидир.
Айнан шу жарёнда бошқа соҳа вакиллари сингари ички ишлар органлари ходимлари ҳам мактаб ўқувчилари ва ёшлар ҳамда уларнинг ота-оналарига гиёҳвандликнинг зарарли оқибатларини тушунтириш билан бир қаторда, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида гиёҳванд воситаларни истеъмол қилганлик, уни тарқатганлик ва бошқа қонунга хилоф хатти-ҳаракатлар учун белгиланган жазо чоралари хусусида тушунтириш ишларини олиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2022 йилнинг
18 январь кунидаги “Ёшлар орасида гиёҳвандлик ва ОИВ инфекцияси тарқалишининг олдини олиш профилактик тадбирини ўтказиш тўғрисида”ги Фармойиши асосида Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан темир йўл ва ҳаво транспорти иншоотларига яқин жойлашган мактаб, маҳалла ва олий таълим муассаларида гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва ОИВ инфекциясининг инсонлар, айниқса, ёшлар ҳаётига кўрсатиши мумкин бўлган салбий таъсири тўғрисида кенг кўламли профилактик тушунтириш тадбирларини ташкил этмоқда.
Тадбир бошидан шу даврига қадар Қарши шохбекати ва Қарши халқаро аэропорти йўловчиларига ҳамда мактаб ўқувчилари ва олий таълим муассаси талабаларига “Биз гиёҳвандликка қаршимиз”, “Гиёҳвандлик – аср вабоси” сарлавҳали 100 дан ортиқ қўлланмалар тарқатилиб, 21 та мактаб, 40 та маҳаллада тарғибот тадбирлари ўтказилди. Шунингдек, вилоятимиз ҳудудидан кесиб ўтувчи барча темир йўл бекатларининг маъмурий бинолари кириш эшикларига гиёҳвандликнинг аянчли оқибатлари акс этган суратлар тасвирланган ва фуқаролар учун қўшимча маълумот сифатида психотроп дори воситаларининг рўйхати киритилган расмли иловалар илинди.
Олиб борилаётган тарғибот тадбирлари жараёнида асосий эътибор мактабларнинг юқори синф ўқувчиларига қаратилиб, улар билан ўтказилаётган суҳбатларга тиббиёт ходимларининг бевосита иштирок этишларини таъминланмоққда. Тиббиёт ходимлари ОИВ инфекциясининг юқиш йўллари ва гиёҳвандликнинг бу жараёнга бевосита боғлиқ жиҳатлари хусусида маълумотлар бериб, иштирокчиларнинг тиббий саводхонликлари оширилмоқда.
Шунинг билан бир қаторда ёшларнинг мазкур тадбирларда бевосита иштирокини таъминлаш ҳамда имкон борича кўпроқ аҳоли қатламини гиёҳвандлик ва ОИВ инфекциясини зарарли таъсирлари тўғрисида хабардор қилиш мақсадида, истеъдодли мактаб ўқувчилари томонидан чизилган “Биз гиёҳвандликка қаршимиз”, “Соғлом ҳаёт” мавзусидаги чизмалар Қарши шаҳар ҳудудида аҳолига транспорт хизматини кўрсатувчи бир нечта автобуслар ва йўналишсиз таксиларга илиб чиқилди. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда

Text to speech