Давра суҳбатлари ўтказилмоқда
Деҳқонобод
туманнинг Деҳқонобод маҳалласидаги 69-мактабда туман ИИБ ЖХХ ҲПБ ХҚМБ катта
инспектори катта лейтенант Д.Қувватова ташаббуси билан маҳалла хотин-қизлари
фаоли ҳамкорлигида ёшлар келгусидаги ҳаётини чиройли давом эттиришлари
масалалари юзасидан 9-11 синф ўқувчилари иштирокида давра суҳбати ташкил
этилди.
Унда
қизларни ёшлигидан унаштириш, эрта турмуш қуришнинг зиддиятлари мавзусида
тушунтиришлар бериб ўтилди. Масъуллар томонидан турмушга чиқишига мажбурлаш
учун жиноий жавобгарлик мавжуд эканлиги тўғрисида огоҳлантирилди.
Оддий
сабабга кўра, қизнинг қариндошлари шошилгани боис тўлиқ шаклланмаган, ўзи ҳали
гўдак бўлиб туриб, жуда катта ёшдаги ҳаётни бошлашга умуман тайёр бўлмаган
болаларни мажбурлашни ҳеч қанақасига оқлаб бўлмайди.