31 Июл 2021 йил
567
Даво истаб, дард топди
Республика миқёсида ўтказилаётган “Қорадори-2021” тезкор-профилактик тадбири доирасида Қашқадарё вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари яна бир оғу шайдосининг кирдикорларини фош этишди. Жумладан, Шаҳрисабз тумани Қутчи МФЙда яшовчи ёши саксонга яқинлашган фуқаро Х.А.нинг яшаш уйи ва ҳовлиси кўздан кечирилганда 3 туп гиёҳвандлик ўсимлигиини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган. Суриштирув давомида фуқаро Х.А. мазкур ўсимликни касалликка даво деб билганлиги учун экканлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.