1 Ноябр 2022 йил 288

Республика ишчи гуруҳининг ўрганиш натижалари юзасидан танқидий йиғилиш ўтказилди.

Давлат раҳбарининг топшириғига асосан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири бошчилигидаги ишчи гуруҳ вазирлик ҳузурдаги ЖИЭД Тўртинчи минтақавий ҳудуд тасарруфидаги жазони ижро этиш муассасаларида ҳам кенг қамровли ўрганиш ишларини олиб боришди.Ўрганиш натижалари Қашқадарё вилояти вилоят ички ишлар бошқармаси мажлислар залида республика ишчи гуруҳи вакили, ИИВ ташкилий департменти ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Н.Қаюмов, ЖИЭД бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари полковник  Ғ.Курамбаев ва вилоят ИИБ бошлиғи, полковник Ш.Сатволдиев ҳузурида ўтказилган йиғилишда атрофлича таҳлил этилди.

ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси, 4-минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш Маркази, колония ва манзил-колониялар ва бўлинма бошлиқлари иштирок этган йиғилишда республика ишчи гуруҳи томонидан ички ишлар органлари таркибидаги жазони ижро этиш колониялари ва манзил-колонияларида жиноятларни олдини олиш, ходимларининг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиши, ижрочиликнинг аҳволи муҳокама қилиниб, фаолиятда камчиликка йўл қўйиб келаётган ёки берилган вазифани бажаришга лоқайдлик билан ёндошаётган раҳбарлар фаолияти танқидий-таҳлил этилди.

Муассасалардаги ўрганишлар давомида маҳкумларни тарбиялаш, уларни касб-ҳунарга жалб этиш, соҳада қонубузарликларни олдини олиш борасидаги ишлар таҳлил қилиниб, йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш, жазони ижро этиш тизими соҳасидаги қонунчилик ва тартиб-интизомни мустаҳкамлаш, турли нохуш ҳолатларни олдини олиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.   

Фаолият давмоида вилоят ички ишлар бошқармаси билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйиш, жиноятларнинг олдини олиш, келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини муҳокама қилиш лозимлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида фаолиятда назоратни сусайтирган ва лоқайдликка йўл қўйган раҳбарлар интизомий жазога тортилиб, айримлари эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.

Text to speech