10 Декабр 2024 йил 698

Давлат мадҳияси ўзлигимиз тимсоли

Ҳар тонг давлатимиз мадҳияси садолари остида янги кунни кутиб олар эканмиз, унинг ҳар бир чуқур маънога эга сатри, мардонавор ва соҳир оҳанги бизни сеҳрлаб қўяди. Қалбимизда Ватанимиздан фахрланиш, бугунимиздан шукроналик ва эртамизга улкан ишонч ҳиссини жўш урдиради.

Мадҳиямиз қабул қилинганлигининг 32 йиллиги байрами муносабати билан Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов ҳайкали пойида Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, вилоят Маънавият ва маърифат маркази, ички ишлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тадбир уюштирилди. 

Тадбирда иштирокчилар давлат мадҳиясини куйлаб, Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси муаллифи, Ўзбекистон Қаҳрамони, Халқ шоири Абдулла Орипов ижодидан шеърлар ўқишди.

Таъкидлаш жоизки, Мадҳия – юракларда Ватан туйғусини уйғотувчи кучли ифода. Унда халқимизнинг ўтмиши, бугунги куни ва ёрқин келажаги мужассам. Мадҳия миллий ғурур, эзгу мақсад ва халқимизнинг мустаҳкам бирдамлигини тараннум этади.

Шундан сўнг, иштирокчилар Абдулла Орипов ижод мактабида бўлиб, мадҳиямизнинг яратилиш тарихи билан танишиб, у Ватанимиздан ғурурланишга, мустақиллигимизни мустаҳкамлашга, бугунимизнинг қадрига етишга, янги марраларни забт этишга барчани ундайвериши таъкидланди.

Шунингдек, иштирокчилар шоирнинг уй музейида бўлиб, шоирнинг болалиги, талабалик йиллари ва бадиий ижоддаги фаолияти ҳақидаги маълумотлар билан танишдилар.

Бу борадаги ишлар воҳанинг шаҳар-туманларида ҳам давом этмоқда.

Text to speech