18 Ноябр 2021 йил
472
Давлат байроғи - ҳурлик тимсоли!
Давлатимиз, миллатимиз ифтихори бўлмиш мустақил Ўзбекистоннинг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг 30 йиллиги барча давлат идораларида кенг миқёсда нишонланмоқда. Шу жумладан, Қарши шаҳар ИИО ФМБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида ҳам ушбу байрамга қутлуғ санада алоҳида эътибор қаратилди.
Илк маратоба Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг идентификация ID-карталарини олаётган ёшларга шахсини тасдиқловчи хужжат расмийлаштириб бериш билан бирга уларга ватанимизнинг муқаддас рамзи Давлат байроғи ҳам совға қилинди.
Тадбирда ёшларга эзгулик, ҳурлик тимсоли, тинчлик рамзи ҳисобланган Ўзбекистон байроғи озод ва эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсоли эканлиги ҳақида тушунчалар берилди.