18 Ноябр 2021 йил
553
Давлат байроғи 30 ёшда
Мустақил Ўзбекистоннинг “Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинганлигининг 30 йиллиги барча жойларда бўлгани каби Қамаши туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимида ҳам муносиб нишонланди.
Биринчи марта Ўзбекистон Республикаси фуқароси ID-карталарини олаётган ёшларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан бирга Ватанимизнинг муқаддас рамзи Давлат байроғи ҳам совға қилинди.
Тадбирда ёшларга Ўзбекистон байроғи эзгулик, ҳурлик, озод ва эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга бўлган ишончимиз тимсоли эканлиги тушунтирилди.