29 Декабр 2023 йил 731

“Дарё” маҳалласида сайёр қабул

Бугун Яккабоғ тумани “Дарё” маҳалла фуқаролар йиғинида Қашқадарё вилояти 3-сектор раҳбариятининг оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди.

Қабулда Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари полковник Фаррух Таиров туман сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилотлар, корхона раҳбарлари ва масъул ходимлари, “Дарё”  маҳалласида ва  3-секторда  жойлашган маҳалалсида яшовчи 38 нафар фуқаролар иштирок этишди.

Очиқ ва юзма юз мулоқот руҳида кечган қабулда 14 нафар фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилиш, тадбиркорлик қилиш, коммунал ва бошқа соҳалардаги мурожаати тингланди. Сайёр қабулда 7 нафар фуқароларнинг ўзини ўзи банд этиш борасидаги муаммолари ҳал этилди. Вақт ва маблағ талаб этадиган 7 та мурожаатлар ижрога қаратилиб, ҳал этиш учун масъуллар зиммасига юкланди.

Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Text to speech