3 Октябр 2022 йил 335

Даладаги моллар ўғрининг уйидан топилди

    Косон тумани “Юксалиш” МФЙда яшовчи Н.О ўзига тегишли ер майдонига 2 бош қорамолларини боғлаб кетади. Эрталаб келиб қараса, моллар жойида йўқ. Бу ҳақда у дарҳол 102 тизимига қўнғироқ қилиб, номаълум шахслар молларини ўғирлаб кетганлигини билдирган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ ходимлари олиб борган тезкор тадбирда мол ўғрилари топилди. Туманнинг “Айрончи” МФЙда яшовчилар Т.О ва Х.А.лардан 2 бош, нархи 24.000.000 сўмлик моллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

     Ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Text to speech